Бишкекда снаряд портлашида икки киши ҳалок бўлди

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ҳарбий снаряд портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизматига Бишкек шаҳри милиция бошқармалиги раҳбари Мелис Турғанбаев маълум қилди.

Расмийга кўра, сешанба куни пойтахтнинг Ленин туманида рўй беган портлашга икки киши ҳарбий снарядни арралагани сабаб бўлган.

Ҳалок бўлганлар снарядни рангли металbни олиш учун арралагани айтилмоқда.

Воқеа жойида яна икки ҳарбий снаряд топилган.

Айни дамда снарядларнинг фуқаролар қўлига қандай тушиб қолгани ўрганилмоқда.