Покистондаги отишмаларда камида 110 жанггари ўлдирилди

Покистон расмийларига кўра, мамлакатнинг Афғонистон билан чегараси яқинида рўй берган қуролли тўқнашувларда 23 нафар ҳарбий ҳалок бўлди ва камида 110 нафар жанггари ўлдирилди.

Ўтган ҳафта жума куни бошлангани айтилаётган тўқнашувлар Хайбер туманининг Тираҳ водийсидаги стратегик аҳамиятга эга тепаликларни эгаллаш учун олиб борилган.

Исмларини ошкор этилишини истамаган расмийларнинг айтишича, Покистон ҳарбийлари жангариларга қарши қирувчи учоқларни ишга солган.

Хайбер тумани Покистон орқали Афғонистонга элтувчи НАТО таъминот йўлида жойлашган.

Ушбу йўл ҳарбий алянс ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишда ҳам фойдаланилади.