Лавров: Москва Грузия билан алоқаларни кенгайтиришга тайёр

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Грузия Бош вазири Бидзина Иванишвили ҳукуматининг прагматизмини қадрлаши ва Грузия билан алоқаларни кенгайтиришга тайёр эканини баён қилди.

Бироқ Лавров Москва Грузиянинг исёнкор ўлкалари Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олиш ҳақидаги қарорини қайта кўриб чиқмайди дея таъкидлади.

2008 йил август ойида бўлиб ўтган қисқа урушдан сўнг Россия Абхазия ва Жанубий Осетиянинг Грузиядан мустақиллигини тан олган.

Лавровнинг бу баёнотини РТВ телеканали орқали пайшанба куни эфирга узатилган интервюсида қилди.