Ўзбекистон парламенти делегацияси Канадага борди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Дилором Тошмуҳамедова бошчилигидаги парламент делегацияси бир ҳафталик ташриф билан Канадага борди.

Парламентарийлар 15 -22 апрел кунлари ўтадиган расмий ташриф давомида Канада парламентининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги тажрибаси билан танишади ҳамда икки томонлама парламентлараро ҳамкорлик муносабатларини муҳокама қилади.

Бундан ташқари, тадбир доирасида Канаданинг Карлтон университетида “Ўзбекистонда парламентнинг ривожланиш истиқболлари” мавзусида тақдимот брифинги ўтказилиши ҳам режалаштирилган.