Франция вазирлари шахсий бойлиги ҳақидаги маълумотни очиқлашди

Франция социалист президенти Франсуа Олланд ташаббуси билан илк бор мамлакат вазирлари ўзларининг шахсий бойлиги ҳақида маълумотни очиқлашди.

Бош вазир Жан-Марк Эйро ва унинг 37 вазиларига тегишли мулк ҳақида маълумот атайин тузилган веб-сайтда чоп этилди.

Очиқланган маълумотлар Франция бюджети вазири Жером Каюзак Швейцария банкида махфий ҳисобга эгалигини фош этган.

Вазир Кюзак ўз лавозимидан бўшагани ва у солиқ тўлашган бўйин товлашда айбланаётгани айтилмоқда.

Социалистлар партиясининг собия ғазначиси Кайман оролларидаги оффшор ҳудудда ўз сармоясини сақлаши ҳам маълум бўлди.

Маълумотга кўра, Ташқи ишлар вазири Лорен Фабиус Франциянинг энг бой вазирларидандир. Унинг умумий бойлиги 6 миллион еврони ташкил этади.

Франсуа Олланд президентлик сайловларида ўзини 1,7 миллион еврога тенг мулк эгаси эканини маълум қилган эди.