Афғонистонда ЎИҲнинг нуфузли лидери ўлдирилди

ЎИҲнинг Қундуз вилоятидаги жанггарилари.

Афғонистон ва Халқаро коалиция кучлари Балх вилоятининг Балх туманида шанба куни биргаликда ўтказган амалиётда Ўзбекистон Ислоимй Ҳаракатининг (ЎИҲ) нуфузли лидери ўлдирилди.

НАТО етакчилигидаги халқаро коалиция кучлари 21 апрел куни эълон қилган баёнотда ЎИҲ нинг нуфузли лидерларидан бири ҳисобланган Фидо Муҳаммад 20 апрел кунги амалиёт пайтида ўлдирилгани маълум қилинган.

Баёнотда Фидо Муҳаммад март ойида Балх вилояти ҳокими ва ҳукуматнинг бошқа расмийларига қарши режалаган худкуш ҳужум муваффақиятсизликка учрагани билдирилган.

Шунингдек, Фидо Муҳаммад ЎИҲ ва толиблар билан бирга ҳужумлар уюштиришни мувофиқлаштириш билан ҳам шуғулланган.

Khaama.com Интернет газетаси хабарига кўра, Умар номи билан ҳам танилган Фидо Муҳаммад анча вақтдан бери Афғонистондаги тинч аҳоли, хавфсизлик кучлари ва коалиция ҳарбийларига қарши ҳужумларни режалаган.