Ливиядаги Франция элчихонасига ҳужум уюштирилди

Ливия пойтахтидаги ҳужумга учраган Франция элчихонаси, 2013 йил 23 апрел.

Франциянинг Ливиядаги элчихонаси олдида машинага ўрнатилган бомба портлатилиши оқибатида икки қўриқчи жароҳат олди, элчихона биносига жиддий зарар етди.

Шахси сир қолишини сўраган Ливия расмийсига кўра, жароҳат олган қўриқчиларнинг иккаласи Франция фуқаросидир ва улардан бирининг аҳволи оғир.

Сешанба кунги портлаш оқибатида элчихона биносига зиён етган, бино девори бузилган ва ёнғин чиққан.

Франция элчихонасига қарши ҳужум мотивлари борасида маълумотлар ҳозирча маълумот йўқ.

Парижда Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус бомба ҳужумини қоралаб, ўз вазирлиги Ливия ҳукумати билан алоқада эканини таъкидлади.

Ливияда бундан олдин ҳам хорижий дипломатик миссияларга қарши ҳужумлар уюштирилган.

Хусусан, сентябр ойида Бенғози шаҳридаги АҚШ миссиясига уюштирилган ҳужумда АҚШ элчиси ва уч нафар америкалик ҳалок бўлган.