Суриядан олиб чиқилган МДҲ фуқароларидан бири ўзбекистонликдир

24 апрел куни Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги махсус рейс билан Суриядан олиб келган МДҲ фуқаролари орасида ўзбекистонлик ҳам бор.

“Интерфакс” ахборот агентлигининг хабар беришича, Суриядан жами 104 нафар МДҲ фуқароси олиб келинган. Уларнинг 76 нафари Россия, 21 нафари Украина, 6 нафари Беларус ва 1 нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Уларнинг деярли ярми болалардир.

Сурияни тарк этиш истагини билдирган бу одамлар Латакиядан Москвага Ил-62 самолётида олиб келинган.

Сурияда 2011 йилнинг мартидан бери давом этаётган ҳукумат қўшинлари ва қуролли исёнчилар ўртасидаги тўқнашувларда, БМТ маълумотига қараганда, 70 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.