Исроил учқичлари жанггарилар ракета ҳужумига жавоб зарбалари берди

Исроил жанубига жанггарилар ракета ҳужуми уюштирганига жавобан Исроил учқичлари Ғазо секторидаги Ҳамасга тегишли экани айтилаётган объектларга ҳаводан зарбалар берди.

Исроил ҳарбийларига кўра, учқичлар якшанба куни эрталаб “террорчиларнинг қурол-аслаҳа омбори ва Ҳамаснинг ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш лагерига зарбалар берган”.

Ғазодаги шифокорлар ҳужум оқибатида қурбонлар бўлмаганини маълум қилди.

Исроил расмийларига кўра, жанггарилар шанба куни кечқурун уюштирган ракета ҳужумида Исроил фуқароларига зиён етмаган.

Исроил ҳарбийлари ноябр ойида амалиётлар ўтказганидан кейин Исроилга жанггарилар томонидан ҳужум уюштирилиши сезиларли камайган.