Қирғизистонда педофиллар кўпаймоқда

Қирғизистонда йилдан-йилга балоғатга етмаган болаларни зўрлаш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги тарқатган маълумотда айтилишича, ўтган йили 151 бола зўрлангани юзасидан жиноят иши очилган. Жорий йилнинг уч ойи ичида эса 34 бола зўрлангани қайд этилган.

Ўтган ҳафтада Бишкек шаҳри атрофидаги янги мавзелардан бирида уч ёшли қиз зўрланган. Маълум бўлишича, қизалоқни ўз отаси маст ҳолатда зўрлаган ва шундан сўнг пичоқлаган. Айни пайтда бу қиз Бишкек касалхоналаридан бирининг жонлантириш бўлимида сақланмоқда. Унинг аҳволи оғир экани айтилаяпти.