Путин "Меҳнат қаҳрамони" олтин юлдузларини топширди

Путин Россиянинг биринчи "Меҳнат қаҳрамони" Валерий Георгиев билан бирга, Петербург, 1 май, 2013 йил.

Россия президенти Владимир Путин Совет Иттифоқи тарқаб кетган 1991 йилдан бери биринчи маротаба “Меҳнат қаҳрамони” медалларини топширди.

“Меҳнат қаҳрамони” унвонини топшириш маросими 1 май куни Петербургда тантанали тарзда ўтказилди. Биринчи беш медал Маринский театрининг режиссёри Валерий Георгиев билан бир қаторда тракторчига, нейрохирургга, шахтёрга ва токарга топширилди.

Россия президенти “Меҳнат қаҳрамони” унвонини март ойида жорий этган эди. Мазкур олтин медал Совет Иттифоқи давридаги Социалистик меҳнат қаҳрамони медали каби беш юлдуз шаклида. Бироқ юлдузча ичидаги ўроқ ва болға тасвири ўрнига икки бошли бургут тасвири туширилган.