Холокост жабрдийдаларидан бири 107 ёшида оламдан ўтди

Германия пойтахти Берлиндаги Холокост мемориал музейи.

Фашистлар концлагерлари азобларини бошидан ўтказган энг кекса одам 107 ёшида оламдан ўтди.

Холоксот жабрдийдалари ҳаётини кузатиб борувчи Маутхаузен қўмитаси пайшанба куни Леополд Энглайтер исмли бу шахс 21 апрел куни олдамидан ўтганини билдирди. У 1939 ва 1945 йиллар мобайнида нацистлар томонидан ташкил қилинган учта лагерда бўлиб, жуда кўп азоб тортган. Энглайтерни озод қилишганида унинг вазни 28 килога тенг бўлган.

Энглайтер “Синдирилмаган ирода” романи ва ушбу китоб асосида суратга олинган бадиий филм қаҳрамони сифатида танилган.

Холокост азобларини бошидан кечирган энг кекса аёл эса Алица Герц-Зоммер бўлиб, у ҳозир 109 ёшда. Бу яҳудий аёл Прагада туғилган ва 1943 йилдан 1945 йилгача Терезин концлагерида сақланган. Айни пайтда бу аёл Лондонда яшамоқда.