Ўзбекистонлик боксчи жаҳон чемпиони бўлиш учун АҚШ промоутери билан шартнома имзолади

Жаҳондаги энг кучли боксчилар ўнлигига киритилган ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Мамажонов машҳур промоутер Дон Кинг билан узоқ муддатли шартнома тузди.

Марказий Осиё янгиликлар хизматининг маълум қилишича, 61,2 килограммгача бўлган вазн тоифасида жанглар ўтказувчи Мамажонов америкалик промоутер билан ҳамкорлик унга жаҳон чемпиони унвонини олишга ёрдам беришини айтган.

Баҳодир Мамажонов Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA) томонидан тузилган энг кучли боксчилар рўйхатининг илк ўнталигига кирган. Унинг олтинчи ўринни эгаллашида апрель ойида кубалик Анжело Сантана устидан ғалаба қозонгани ва WBA International камарини қўлга киритгани муҳим роль ўйнади.

Фарғона бокс мактаби тарбияланувчиси бўлган Баҳодир Мамажонов икки юздан ортиқ ҳаваскорлик жанглари ўтказган.