Гватемала мустабиди 80 йилга қамалди

Гватемаладаги геноцид қурбонларининг жасадлари шу кунларда ҳам излаб топилмоқда.

Гватемала суди мамлакатнинг собиқ мустабиди Эфрайн Гиос Монтни геноцидда айбдор деб топди ва 80 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

86 ёшли Риос Монт мазкур ҳукм устидан юқори суд инстанциясига шикоят киритиш ҳуқуқига эга.

Гватемала собиқ раҳбарига қўйилган айблов 1960-1996 йиллар давомида бу мамлакатда бўлиб ўтган фуқаролар уриши билан боғлиқ. Риос Монт 1982 йилда ҳокимиятни босиб олган ва 1983 йилгача Гватемалага раҳбарлик қилган. У ҳукуматни бошқарган бир йиллик давр Гватемалада 36 йил давом этган фуқаролар уриши пайтидаги энг қонли ва даҳшатли кунлар қаторида тарихда қолган.

Риос Монтга содиқ қуролли кучлар маҳаллий аҳолини жинсий зўрлаш, қийноқларга солиш ва тириклайин ёқиш каби кампанияларни ўтказган.

Гватемаладиги уруш даврида 200 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.