Мисрда “Ал-Қоида”га алоқадорликда гумонланганлар қўлга олинди

Миср расмийлари шанба куни “Ал-Қоида”га алоқадор бўлган ва ғарб мамлакатларидан бирининг элчихонаси олдида террор хуружи уюштиришга ҳозирланаётган бир гуруҳ шахслар ҳибсга олинганини маълум қилдилар.

Миср ички ишлар вазири Муҳаммад Иброҳимга кўра, полиция “террорчилар ячейкасига қаттиқ зарба” беришга муваффақ бўлган.

Вазир уч одам ҳибсга олингани ва улардан 10 кг миқдорида портловчи модда мусодара қилинганини ҳам қайд этди.

Тергов маълумотларига кўра, ҳибсга олинганлар Покистон ва Эрон ҳудудида тайёргарликдан ўтганлар.