Эрдўғон: Толиблар туркиялик тўрт инженерни озод қилди

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон толиблар Афғонистонда гаровга олинган тўрт нафар турк инженерни озод қилгани эълон қилди.

Якшанба куни Истанбул шаҳридаги намойишда чиқиш қилган Эрдўғонга кўра, озод этилганлар яқинда Афғонистон жануби-шарқида вертолёт ҳалокатга учрагани оқибатида толиблар ўғирлаб кетган саккиз нафар туркиялик инженернинг тўрт нафаридир.

Туркия разведка хизматининг съай-ҳаракатлари натижасида уларнинг тўрт нафари бизга соғ-омон топширилди, деди Эрдўғон.

Апрел ойида бортида саккиз нафар туркиялик инженер, бир афғонистонлик, икки нафар Россия ва қирғизистонлик учувчи бўлган вертолёт ёмон об-ҳаво шароитида Лўгар вилоятига қўнган пайтда толиблар томонидан гаровга олинган эди.