Нью Орлеанда 19 киши ўқдан яраланди

19 кишининг ўқ ейиши билан тугаган ҳужум Нью Орлеан шаҳрида 12 май куни амалга оширилди.

АҚШнинг Нью Орлеан шаҳри полициясига кўра, якшанба кунги Умумамерика байрами - Оналар куни муносабати билан ўтказилган оммавий тадбир чоғида 19 киши ўқ тегиб яраланди.

Ўқ еганлар орасида нобуд бўлганлар йўқлиги, бироқ бир неча киши оғир яралангани хабар қилинди.

Хавфсизлик идоралари расмийлари воқеани террор эмас, балки “Нью Орлеан шаҳридаги кўча безорилигининг бир кўриниши” сифатида баҳоламоқда.

Ҳужум ортидаги эҳтимолий мотивлар ҳақида айтилмади.

Полицияга кўра, яраланганлар орасида 10 яшар бир қиз ва бир бола бор. Катталарнинг 7 нафари аёллардир.

Полиция ҳужумга алоқадорликда гумон қилиб уч кишини изламоқда.

Воқеа жойида, хабарларга қараганда, қарийб 400 киши бўлган.