АҚШда поезд тўқнашди

АҚШнинг Коннектикут штатида шаҳар атрофидаги қишлоқларга қатновчи икки поезд тўқнашуви оқибатида 50 одам жароҳатланди.

Расмий маълумотда айтилишича, ҳалок бўлганлар ҳақида хабарлар йўқ. Мазкур воқеа 17 май куни кечга яқин юз берган. Коннектикут штатининг Файрфилд шаҳри яқинида поезд издан чиқиб, қарама-қарши томондан келаётган поезд билан тўқнашиб кетган.

Поездлар тўқнашуви натижасида Ню-Йорк – Бостон йўналишидаги темир йўл ҳаракати тўхтаб қолган.