Хитой Бош вазири Ли Кэцян иқтисодий ва стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Покистонга икки кунлик ташрифини бошлади.
Ҳиндистонга уч кунлик сафарини тугатганидан кейин Исломободга келган Ли Кэцянга вазирлар, ҳукуматнинг юқори лавозимли расмийлари ва тадбиркорлар гуруҳи ҳамроҳлик қилмоқда.
Хитой Бош вазири ҳозир Покистон Президенти Осиф Али Зардорий ва Бош вазир Ҳазар Хон Ҳосо билан музокара олиб бормоқда.
Ли Кэцян Покистонда 11 май куни ўтказилган парламент сайловида ғолиб чиққанидан сўнг учинчи марта мамлакат Бош вазири бўлиши кутилаётган Покистон Мусулмонлар Лигаси партияси етакчиси Навоз Шариф билан ҳам учрашишни режалаган.
Ли икки қўшни давлат электр ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорликни устивор мақсад қилиб белгилаши кераклигини урғулаган.
Исломобод расмийлари ҳар куни рўй берадиган электр таъминотидаги узилишлар ва иқтисодиётни қарийб турғунлик ҳолатига келтирган электр бўҳронига барҳам бериш йўлларини изламоқда.