Қирғиз парламенти НАТО билан шартномани тасдиқламади

Қирғиз парламенти Афғонистондан олиб чиқилаётган НАТО юкларини Қирғизистон орқали транзит қилиш тўғрисидаги шартномани тасдиқламади.

22 май куни парламент мазкур ҳужжатни ҳукуматга қайта кўриб чиқиш учун қайтарди. Қирғиз депутатлари ҳукумат Россия, Қозоғистон ва Тожикистон томонидан имзоланган шартнома парламент билан маслаҳатлашилмай туриб имзоланганига норозлик билдирди.

НАТО жорий йилда хавфсизликни таъминлашни афғон кучларига топширмоқда. 2014 йил охиригача НАТО ҳарбийлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши режалаштирилган.