Хитой, Ҳиндистон ва Покистон ўз тасарруфидаги ядровий каллаклар сонини кўпайтирди

Хитой, Ҳиндистон ва Покистон сўнгги бир йил давомида ядро қуроллари арсеналини янги ядровий каллаклар билан бойитган. Бу ҳақда Стокҳолм халқаро тинчлик институти ўтказган тадқиқот ҳисоботида айтилади.

Душанба куни эълон қилинган ҳисоботга кўра, Хитой айни дамда 250 та ядровий каллакка эга. Ўтган йили эса бу кўрсаткич 240 тани ташкил қиларди.

Ҳисоботда айтилишича, Покистон бугунги кунда 120 тагача, Ҳиндистон эса 110 тагача ядровий каллакка эга.

Ўтган йил мобайнида фақат Россия ва АҚШ ўз ядровий арсеналини қисқартиргани айтилмоқда. Хусусан, Россияга тегишли каллаклар 10 мингдан 8,5 мингтагача, АҚШ каллаклари эса 8 мингдан 7,7 тагача қисқартирилган.

Бу қисқаришлар икки давлат ўртасида келишилган стратегик ядро қуролларини қисқартириш бўйича START шартномасига асосан амалга оширилмоқда.