Толиблар гаровдаги Қирғизистон фуқаросини озод қилди

Толиблар матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид.

Апрел ойида Афғонистон жануби-шарқида вертолёт ҳалокатга учраган пайтда гаровга олинган Қирғизистон фуқароси қўйиб юборилгани айтилмоқда.

Сешанба куни Толибон матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид асир Қирғизистон ҳукуматига нисбатан яхши ният рамзи сифатида қўйиб юборилганини таъкидлади.

Қирғизистон фуқароси 21 апрел куни саккиз нафар Туркия, бир нафар Россия ва бир афғонистонлик таржимон билан бирга кетаётган вертолёт Лўгар вилоятига фавқулодда қўнган пайтда гаровга олинган эди.

Май ойида толиблар Туркия фуқароларини қўйиб юборган. Аммо толиблар Россия ва Афғонистон фуқаросини озод қилмади.

Забиҳулла Мужоҳидга кўра, ҳозирда толиблар асирда қолаётганларнинг разведка хизматларига алоқаси бор-йўқлиги текширилмоқда.