Мурсий 17 нафар губернаторни ишдан олди

Миср президенти Муҳаммад Мурсий.

Миср президенти Муҳаммад Мурсий якшанба оқшомида мамлакатнинг 17 вилоятига янги раҳбар тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ўзгаришлар Александрия, Порт-Саид, Исмоилия ва Асаун каби йирик шаҳарларни ҳам қамраб олган. Шунингдек, Мисрдаги оромгоҳлар жойлашган вилоятларда ҳам раҳбар алмашиши кутилмоқда.

Вилоят губернаторлари таркибида ўзгаришлар бўлиши ҳақида президент Мурсий апрел ойидаёқ билдирганди. Ўшанда у губернаторлик лавозимлари инқилобий мақсадларни амалга ошириш учун энг салоҳиятли кишиларга насиб этажагини қайд этганди.

Аввалроқ Миср президенти етти вазирни истеъфога чиқарган.

Мисрда Вазирлар маҳкамаси ва губернаторлар фаолияти мухолифатлар томонидан мунтазам равишда кескин танқид қилиб келинади.