АҚШ президенти Барак Обама Берлин шаҳрида нутқ сўзлади

Берлинликларга мурожаат қилар экан, АҚШ раҳбари жумладан бундай деди:

“Биз нафақат Америка ёки Германия фуқароларимиз. Биз, айни пайтда, жаҳон фуқароларидирмиз ҳам. Тақдирларимиз илгари мисли кўрилмаган даражада туташдир. Биз ортиқ глобал миқёсда йўқ бўлиб кетиш хавфи остида яшай олмаймиз. Лекин ядровий қурол мавжуд экан, биз чиндан ҳам хавфсиз эмасмиз”.

Бу фикрни фикрни билдирар экан, Барак Обама стратегик ядровий қуролларни учдан бир ҳиссага камайтириш юзасидан Россия билан сўзлашувлар олиб боришга тайёрлигини билдирди.

Ўз нутқи давомида АҚШ раҳбари Европа мамлакатларига ёшлар орасидаги ишсизликнинг жорий юқори даражасини пасайтириш учун иқтисодий сиёсатни ўзгартиришни таклиф қилди. Евро зонасидаги бюджет бўҳрони оқибатида бу ҳудуддаги мамлакатларда ишсизликнинг ўртача 12% га кўтарилди ва бу рекорд кўрсаткичдир. Греция ва Испанияда ёшлар орасидаги ишсизлик эса, қарийб 50 % дир.

АҚШ президенти, шунингдек, глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга чақирди.