Ëнғин Ригадаги тарихий саройни вайрон қилди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

20 июн куни Латвия пойтахти Рига шаҳридаги тарихий саройда содир бўлган ëнғин бинонинг томи ва юқори қаватларига зарар етказди. Бинода миллий тарих ва санъат музейлари жойлашган¸ шунингдек бу ер Латвия президентининг қароргоҳи ҳам ҳисобланади. Қароргоҳ қайта таъмир учун ëпилган эди. Ëнғин сабаблари ҳозирча маълум эмас.