Ўзбек-қирғиз чегарасидаги назорат постлари очилди

Боткен вилоятида “Чечме” ва “Қадамжой” назорат-ўтказиш постларидан қирғизистонлик ва ўзбекистонликларни яна ўтказила бошлади. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизматининг матбуот хизмати маълум қилади.

Мазкур чегара масканлари Қадамжой туманида содир бўлган нохуш ҳодиса туфайли вақтинча ёпиб қўйилганди.

Эслатиб ўтамиз, пайшанбага ўтар кечаси Ҳайдаркон чегара пости яқинида ўзбек чегарачилари Қирғизистон фуқаросини отиб ўлдирганди. Бу воқеа юзасидан айбни Ўзбекистон томони қирғизистонликларга, Қирғизистон томони эса ўзбекистонликларга юклаган.

Ҳозирда икки мамлакат чегара хизматлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан мазкур нохуш ҳодиса текширилмоқда. Айни пайтда вазиятни барқарорлаштириш мақсадида воқеа содир бўлган жойга Қирғизистон бош вазири ўринбосари Тўқўн Мамитов ҳамда Давлат чегара хизмати раиси в.б. Таалайбек Усубалиев кетган. Улар вазиятга ойдинлик киритиш ва зиддиятларга йўл қўймаслик мақсадида Боткен вилоятидаги чегараолди туманлари аҳолиси билан учрашувлар ўтказаётгани айтилмоқда.