Болгарияда норозилик намойишлари давом этмоқда

Болгариянинг София ва бошқа шаҳарларида ҳукумат истеъфоси талаб қилинган намойишлар ўн кундан буён давом этмоқда.

Бу галги норозилик намойишлари аҳоли хушмайдиган медиамагнатнинг ҳукумат томонидан хавфсизлик хизмати раҳбари этиб тайинланганига болгарияликларнинг жавоби ўлароқ кўрилмоқда.

Бир неча ой муқаддам коррупция ва нарх ошишига қарши ўтказилган оммавий намойишлардан сўнг аввалги ҳукумат истеъфога кетганди. Айни пайтда иқтидорда бўлган ҳукумат фуқаролардан сабрли бўлиб, иқтисодиёт ва мамлакат бошқарувида тартиб ўрнатиш учун вақт беришни сўрамоқда.