Ироқдаги портлашларда саккиз киши ҳалок бўлди

Ироқ шимолий-шарқида содир этилган икки портлаш оқибатида камида саккиз киши нобуд бўлди, ўнлаб киши тан жароҳати олди.

Ҳалок бўлганлар орасида вилоят губернаторининг собиқ ўринбосари Салоҳиддин ва унинг икки ўғли ҳам бор.

Маълумотларга кўра, худкушлар Туз Ҳурмату шаҳрида хавфсизликни таъминлай олмаётган расмийларга қарши норозилик билдираётган ироқлик туркманлар жам бўлиб турган жойда портлаш мосламаларини ҳаракатга келтирганлар.

Араблар, курдлар ва туркманлар яшайдиган бу шаҳарда тез-тез зўравонлик хуружлари содир бўлиб туради.