Ҳиндистонда қутқарувчилар вертолёти ҳалокатга учради

Ҳиндистоннинг Уттараханд штатида қутқарув ишлари ҳали ҳам давом этмоқда.

Авиаҳалокат натижасида 8 киши, шу жумладан, экипажнинг 5 аъзоси нобуд бўлди. Вертолёт бортида экипаж аъзоларидан ташқари яна кимлар бўлгани айтилмаяпти.

Қутқарувчилар вертолёти тошқин қурбонларини ёқиш учун ўтин олиб кетаётгани, ортга қайтишда табиий офат юз берган жойдан зиёратчи ҳиндулар ва сайёҳларни олиб қайтиш мақсадида учиб кетгани маълум, холос.

Ўтган ҳафта Уттараханд штатида тўхтовсиз жала туфайли юзага келган тошқин ва кўчки оқибатида 680 киши ҳалок бўлганди. Расмийлар табиий офат қурбонлари сони мингдан ошиб кетиши мумкинлигини хавотир билан қайд этмоқдалар.

Бу ҳудудда қутқарув ишларига минглаб ҳарбийлар жалб этилган.