ЕИ Сербияга аъзолик музокараларини бошлаш учун рухсат беради

Бугун Европа Иттифоқи Сербиянинг иттифоққа аъзолик музокаларини бошлашига расман рухсат беради.

Бу ҳақда жума куни Брюсселда ўтадиган Европа Иттифоқи мамлакатлари раҳбалари саммитида эълон қилиниши кутилмоқда.

Шундан сўнг Сербия келаси йилнинг январ ойигача иттифоққа қўшилиш бўйича музокараларни бошлаши мумкин.

Апрел ойида Сербия ва Косово ўртасида муносабатларни нормаллаштириш бўйича келишув тузилган эди.

Косово 2008 йилнинг февралида Сербиядан мустақиллигини эълон қилганидан бери томонлар ўртасидаги муносабатлар совуқ бўлиб келган.

Алоқаларни нормаллаштириш келишувга эришилиши Сербиянинг Европа Иттифоқига қўшилишига оид музокараларга йўл очиб бериши айтилаётган эди.

Мазкур келишувда Косводаги 40 мингга яқин этник сербларга автономия бериш ҳам кўзда тутилган.

Ушбу шартлар бажарилса, Косово ҳам Европа Иттифоқига қўшилиш учун илк қадамларни қўйиши мумкин.