Озарбайжонда мухолифатчи безориликда айбланиб, қамалди

Мухолифатдаги “Мусават” партияси лидери маслаҳатчиси “безорилик”да айбланиб қўлга олинди.

Мамлакат жанубидаги Ленкоран туманида яшовчи Ядигар Садиқовни милиция кеча уйидан олиб кетганини “Мусават” партияси маҳаллий бўлими етакчиси Озодлик радиоси озарбайжон хизматига хабар қилди.

Айтилишича, Садиқов бир кишини калтаклаганликда айбланмоқда.

Озарбайжон ички ишлар вазирлигига кўра, Садиқовнинг қўлга олиниши унинг сиёсий фаолияти билан боғлиқ эмас. Вазирлик расмийси журналистлардан масалага сиёсий тус бермасликни сўради.

“Мусават” Озарбайжондаги энг эски партия бўлиб, у 1993 йилдан буён иқтидордаги “Янги Озарбойжон” партиясига нисбатан мухолифатда туради.