Қозоқ миллионери қирғиз паспортини қандай олгани текширилмоқда

Қирғизистон расмийлари қувғиндаги таниқли қозоқ миллионери ва Қозоғистон ҳукумати танқидчиси Мухтар Аблязовга Қирғизистон фуқароси паспорти қандай қилиб берилганини текширмоқда.

Қирғизистон Давлат рўйхатга олиш хизматида ўтказилган махсус текширувдан сўнг масалага оид барча материаллар Давлат хавфсизлик қўмитасига ўтказиб берилгани хабар қилинди.

Президент Нурсултон Назарбоевнинг ашаддий танқидчиси, 50 яшар Аблязовга қарашли ВТА банки давлат тасарруфига ўтказилганидан сўнг, у мамлакатни тарк этиб, Европа Иттифоқидан сиёсий бошпана олган.

Аблязов ўта катта миқдордаги маблағни ўзлаштирганликда айбланган. Лекин у бу айбловларни инкор этиб келади.