Бағдоддаги портлашда 9 ўсмир нобуд бўлди

Бағдод жанубий-шарқида футбол стадионида якшанба куни содир бўлган портлаш оқибатида камида тўққиз нафар йигит ҳалок бўлди. Уларнинг аксарияти ҳали 16 ёшга ҳам тўлмагани айтилмоқда.

Ироқ Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, портлашдан камида 20 киши тан жароҳати олган.

Шунингдек, якшанба куни Мўсул, Шарғат ва бошқа шаҳарларда содир этилган ҳужумлар натижасида камида 6 киши нобуд бўлган, 8 киши яраланган.

Июн ойида Ироқдаги ҳужум ва портлашлардан ҳалок бўлганлар сони 400 дан ошиб кетди.