Моралес ўз самолётининг мажбуран қўндирилишини провокация дея атамоқда

Боливия Президенти Эво Моралес.

Боливия Президенти Эво Моралес ўз самолётининг Австрияда ушлаб қолинганини Лотин Америкасига қарши порвокация дея атамоқда. Моралес инган учқич бортида АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими Эдвард Сноуденни олиб кетаётганига оид хабарлар боис Венада 14 соат давомида қолиб кетди.

Боливия президенти инган самолёт пайшанба куни пойтахт Ла Пасга қайтиб келди. Боливия расмийларига кўра, Франция, Испания ва Португалия Моралеснинг самолётини ўз ҳаво ҳудудидан ўтказишга рози бўлмагани боис президент учиқичи Австрияга қўнишга мажбур бўлган.

Моралес Ла Пасдаги аэропортда тарафдорлари олдида қилган чиқишида Европанинг баъзи мамлакатлари ўзларини Қўшма Штатлар қарамлигидан ҳалос қилиши керак, дея баён қилди. Моралес ҳукумати ҳодиса ортида АҚШ турганини иддао қилмоқда.

АҚШ Президенти Барак Обама Сноуденга сиёсий бошпана бериш жиддий оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирган.

Жанубий Америка давлаталари иттифоқига кирувчи 12 давлат президентлари Моралес самолётининг мажбуран Венага қўндирилишини “оқлаб бўлмайдиган нодўстона ҳаракат”, дея атаб, пайшанба куни масалани муҳокама қилгани Боливияда саммитга тўпланишларини билдирди.