Россия ва Хитой флотлари қўшма ҳарбий машқлар ўтказмоқда

Россия ва Хитой флотлари жума куни Япония денгизида қўшма ҳарбий машқлар бошлайди.

Xinhua ахборот агентлигининг Хитой армияси бош штаби раҳбари генерал Фен Фенхуейдан иқтибос келтиришича, 5-12 июл кунлари ўтадиган машқлар “учинчи тарафга қаратилган эмас.”

Агентлик хабарида мазкур ҳарбий машқлар “минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда ижобий рол ўйнаши” ҳақида айтилади.

Флотлар қўшма машқларида Хитойдан тўрт жанговор кема, икки фригат ва бир юк кемаси иштирок этади.

Россия эса машқларга 11 кема, 1 сув ости кемаси ва уч самолёт юбормоқда.

Икки давлат денгиз флотлари ўтган йили ҳам шу каби қўшма машқлар ўтказган эди.