Google Рамазон ойига бағишланган махсус саҳифа очди

Google launches special project dedicated to Ramadan - screenshot

Google ширкати Рамазон ойи муносабати билан махсус лойиҳани ишга туширди.

Мусуломнлар учун муқаддас ойга бағишланган махсус саҳифада Макка ва Мадина шаҳарларидан, хусусан, Ҳарам масжидидан кунига 24 соатлик жонли видео тасвирлар, оилавий видео материаллар, фойдаланувчилар бир-бири билан танишиши, саҳарлик ва ифторликка оид маълумотлар, Рамазон ойига оид энг қидирилаётган воқеа-ҳодисалар ва бошқа маълумотларни топиш мумкин.

Рамазон ойи аксар мамлакатларда 9 июлдан бошланди. Ўзбекистонликар 10 июлдан рўза тута бошлади.

Шу ҳафта бошида покистонлик Интернет мутахассислари ҳаром ёки ноисломий ҳисобланган маълумотларни тўсиб қўя олиши айтилган Halalgoogling.com қидирув тизими ишга туширган эди.