Миср Эронни мамлакат ички ишларига аралашганликда айбламоқда

Миср муваққат ҳукумати Эронни мамлакат ички ишларига “номақбул тарзда аралашганлик”да айблади. Бунга расмий Теҳроннинг Миср ҳарбийларини исломчи президент Муҳаммад Мурсийни ҳокимиятдан четлатганини танқид қилгани сабаб бўлди.

Эрон расмийлари душанба куни эълон қилган баёнотда Мурсийнинг ҳокимиятдан четлатилиши “ташвишларга сабаб бўлгани” ва Мисрда “ташқи кучлар” ҳаракат қилаётгани таъкидланган эди.

Пайшанба куни Миср Ташқи ишлар вазирлиги баёнот эълон қилиб, Теҳрон расмийларининг позициясига “кескин норозилик” билдирди.

Бу ҳодиса Мурсий 2012 йилда президент этиб сайланиши ортидан икки мамлакат ўртасида илий бошлаган муносабатларни яна эски аҳволига қайтариши мумкинлиги айтилмоқда.