Боснияда полиция муслималарни қувиб солди

Босниялик полициячилар 1995 йили Сребреницада содир бўлган қатлиом чоғида ўз яқинларини йўқотган жойга келган муслималарни тарқатиб юборди.

Полиция мазкур ҳодиса чоғида куч ишлатмаганини таъкидламоқда. Бироқ аёллар полициячилар томонидан калтакланганларини, улардан саккиз нафари тан жароҳати олганларини айтмоқдалар.

Маҳаллий радиостанция нохуш ҳодиса шанба куни 150 чоғли аёл Сребреница яқинида жойлашган Кравица деган жойдаги эрлари ва ўғиллари ўлдирилган бинога кирмоқчи бўлган пайтда содир бўлганини хабар қилди.

1995 йил июл ойида босниялик серблар Сребреницани ишғол қилиб, у ерда саккиз мингдан зиёд мусулмонни – эркаклар ва ўғил болаларни ўлдиргандилар.
Сребреницадаги қатлиом Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан буён Европа ҳудудида содир этилган энг мудҳиш ваҳшийлик ўлароқ эътироф этилган.