Тожикистонлик журналист Россияга киритилмади

Тожикистонлик журналист ва мухолифатчи Додожон Атовуллоев.

15 июл оқшомида Прагадан Москвага учиб борган тожик мухолифатчиси Додожон Атовуллоев Россия пойтахтига қўйилмади.

Маълумотларга кўра, “Шереметъево” аэропортидаги Россия чегара хизмати вакиллари уни 4 соат мобайнида ушлаб туришгач, яна Прагага учаётган самолётга чиқариб юборишган.

Бу ҳақда Озодликка сўзлаган Атовуллоев Москва аэропортида соатлаб ушлаб турилиши ва Россия ҳудудига қўйилмаганини ўзига нисбатан ҳақорат, деб қабул қилишини айтди.

“Чароғи рўз” нашри муассиси ва Ватандор ҳаракати раҳбари Додожон Атовуллоев 1992 йилдан буён Тожикистон хорижида – асосан Москвада яшаб келган.