Мисрда муваққат ҳукумат аъзолари қасамёд қилди

Миср Бош вазири Ҳазем Ал-Беблави.

Мисрнинг муваққат ҳукумати аъзолари 16 июл куни Қоҳирада қасамёдга келтирилди.

Бош вазир Ҳазем Ал-Беблави бошчилигидаги ҳукумат 3 июн куни мамлакатда президенти Муҳаммад Мурсий ҳокимиятдан четлатилганидан бери тузилган биринчи ҳукуматдир.

Мурсийнинг Мусулмон Биродарлиги ҳаракати янги ҳукумат аъзоларининг тантанали қасамёд маросимини “нолегитим” дея баҳолади.

Мурсийни ҳокимиятдан четлатилишида асосий рол ўйнаган Армия қўмондони Абдул Фаттоҳ Ал-Сиси Бош вазир ўринбосари ва Мудофаа вазири сифатида қасамёд қилди.

1999–2008 йилларда Мисрнинг АҚШдаги элчиси бўлган Набил Фаҳмий эса Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллади.