Ўзбекистон Қирғизистонга газ узатишни тўхтатди

"Қирғизгаз" ташкилоти директори Турғунбек Қулмурзаев “Ўзтрансгаз” Қирғизистон жанубига газ узатишни 17 июлга ўтар кечаси тўхтатганини маълум қилди.

Қирғиз матбуоти Қулмурзаевнинг “Сабабини билмаймиз. “Ўзтрансгаз"га қўнғироқ қила олмаяпмиз. Нима сабабдан ўчириб қўйишганини билмайман”, деган сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

"Қирғизгаз" раҳбарига кўра, ҳозирда Ўш, Ҳайдаркон ва Қадамжой каби шаҳарлар газсиз қолмоқда.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, 17 июл куни эрталаб Жалолобод шаҳрида газ бўлган.

Айни пайтда, "Қирғизгаз" ташкилоти директори Турғунбек Қулмурзаев Қирғизистоннинг Ўзбекистондан 88 минг АҚШ доллари миқдорида қарзи борлигини тан олган.