Қирғизистон ва Қозоғистон аниқланган чегарани янада аниқлаштирмоқчи

Қирғизистон ва Қозоғистон 2008 йилда аниқлаб бўлинган давлатлараро чегара чизиғининг айрим ҳудудларини қайта кўриб чиқмоқда.

Қирғизистон ҳукуматининг билдиришича, 22 июль куни Бишкекда қирғиз-қозоқ чегарасининг Кўксой деб аталувчи ҳудуди масаласи кўриб чиқилади.

Қирғизистоннинг Кўксой қишлоғи аҳолиси Қозоғистонга 2600 гектар ер ноқонуний берилганини иддао қилиб, 2008 йилдаги чегара шартномасини тан олмаслилкарини билдирган ва Қозоғистонга бериладиган сув йўлини икки ҳафта тўсиб қўйган эди.
Қозоғистон томони мазкур воқеани тарттиббузарлик сифатида баҳолаб, расмий Бишкекдан сув йўлини дарҳол очишни талаб қилган.

1241 киломтерга тенг бўлган Қирғизистон - Қозоғистон чегарасини аниқлаш 2008 йилда ниҳоясига етган эди.