Қирғизистондаги автоҳалокатда 13 киши вафот этди

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида содир бўлган автоҳалокат натижасида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди.

23 июл куни Қоракўл шаҳридан Қабақ қишлоғига 18 йўловчини олиб кетаётган микроавтобус йўлдан чиқб кетиб ҳалокатга учрагани оқибатида воқеа жойида 10 киши кўз юмган. 3 киши эса касалхонада вафот этган. Касалхонадаги 6 кишининг аҳволи эса оғирлигича қолмоқда.

Қирғизистон ҳукумати ҳалок бўлганларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатиш масаласини муҳокама қилмоқда.