Жорж Буш касал болакайни қўллаш учун сочини қириб ташлади

АҚШнинг собиқ президенти, 89 ёшли катта Жорж Буш лейкемия билан ҳасталанган болакайни қўллаш мақсадида сочини тагидан қириб ташлади.

Ҳаста болакай АҚШ Махфий хизмати ходимининг Патрик исмли 2 ёшли ўғли экани айтилмоқда. Патрикнинг сочлари кимёвий муолажа натижасида тўкилиб кетган.

Собиқ президентни қўриқловчи Махфий хизматнинг ўндаш ошиқ ходимлари ҳамкасби ва унинг ўғлини қўллаш учун сочларини қириб ташлашган.

Буни кўрган катта Жорж Буш ўз қўриқчиларига қўшилишни қарор қилган.

1989-1993 йилларда АҚШ президенти бўлган Жорж Буш ва унинг рафиқаси Барбара бунда 60 йил муқаддам лейкемия билан оғриган 4 яшар Робин исмли ўғлидан айрилишган эди.