Испанияда тезюрар поезд ҳалокатга учради

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Испаниянинг шимолий-ғарбий ҳудудида тезюрар поезднинг ҳалокатга учраши натижасида камида 60 киши ҳалок бўлди, юздан ортиқ киши жароҳат олди. Воқеа чоршанба куни кечки пайт Феррол шаҳридан 95 километр узоқликда рўй берди. Ҳалокатга учраган 13 вагонли тезюрар пассажир поезди Мадрид-Феррол йўналиши бўйича ҳаракатланаётган бўлган.