Испанияда тезюрар поезд ҳалокатга учради

Испаниянинг шимолий-ғарбий ҳудудида тезюрар поезднинг ҳалокатга учраши натижасида камида 60 киши ҳалок бўлди, юздан ортиқ киши жароҳат олди.

Воқеа чоршанба куни кечки пайт Феррол шаҳридан 95 километр узоқликда рўй берди.

Ҳалокатга учраган 13 вагонли тезюрар пассажир поезди Мадрид-Феррол йўналиши бўйича ҳаракатланаётган бўлган.

Renfe темирйўл ширкати вакилларига кўра, поездда 218 йўловчи ва поезд ходимлари бўлган.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Испанияда тезюрар поезд ҳалокатга учради