Италиядаги аварияда 36 киши ҳалок бўлди

Италия жанубида автобус автоҳалокатга учраши оқибатида камида 36 киши нобуд бўлди.

Ўн бир киши автобусдан тирик чиқариб олингани ва улар айни пайтда касалхонага ётқизилгани айтилмоқда.

Автоҳалокат якшанба оқшомида Римдан 160 километр жануброқда жойлашган Авеллино қишлоғи яқинида содир бўлганю

Автобус бир неча автомобилларни уриб ўтиб, кейин қарийб 15 метр келадиган баландликдан жарликка қулаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи (у ҳам авария чоғида ҳалок бўлган) автобусни бошқара олмай қолган.

Неаполга йўл олган автобусда 50 чоғли киши бўлган. Маълумотларга кўра, улар диний зиёратдан қайтаётган бўлганлар.