"Шарқ тароналари"да 60 давлат санъаткорлари иштирок этади

"Шарқ тароналари" фестивали Самарқанддаги Регистон майдонида ўтказилади.

Самарқандда ўтувчи “Шарқ тароналари” IX Халқаро мусиқа фестивалида 60 давлат вакиллари иштирок этиш ниятини билдирган. Мазкур фестивал 25 августдан 30 августгача бўлиб ўтади.

Марказий Осиё янгиликлар хизматининг маълум қилишича, фестивални 15 давлатдан келган журналистлар ёритиб боради. Фестивалда Россия, Латвия, Австрия, Бельгия, Британия, Франция, Испания мусиқачилари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Фестивал доирасида шарқ мусиқасига бағишланган илмий-амалий анжуман ўтказилиши ҳам режалаштирилган.