Ўзбекистонда аномал иссиқ ҳаво бугун рекорд кўрсаткичга етди

Ўзбекистонда аномал даражадаги иссиқ ҳаво бугун рекорд кўрсаткичга етади.

Об-ҳаво маркази маълумотларига таянсак, 31 июль куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида 45 даражагача иссиқ бўлади. Қолган вилоятларда эса 42 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистон синоптикларининг билдиришича, 2-3 августдан бошлаб ҳаво ҳарорати 2-3 даражага пасайиши кутилади.

Бундай об-ҳаво Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида 25 йил, айрим вилоятларида эса 100 йил олдин кузатилгани айтилмоқда.

Озодлик радиоси аввалроқ Ўзбекистондаги аномал иссиқ туфайли тез ёрдам хизматига мурожаатлар 30 фоизга кўпайганини хабар қилган эди.