АҚШ Покистон билан “стратегик музокараларни” қайтатдан бошламоқда

АҚШ Покистон ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича “стратегик музокараларни” қайтатдан бошламоқда.

Бу ҳақда АҚШ Бош котиби Жон Керри пайшанба куни Исломободда Покистоннинг Ташқи ишлар бўйича маслаҳатчиси Сартаж Азиз билан биргаликда ўтказган матбуот конференциясида билдирди.

Керрига кўра, икки тараф ҳам ўртадаги алоқаларда бўлган муаммоларни ечилишига умид билдирмоқда.

Покистон ҳудудидаги жангарилар паноҳ топган жойлар ва уларга қарши курашувчи Вашингтоннинг баҳсларга сабаб бўлаётган пилотсиз учқичлар дастури шулардандир.

Икки тараф ўртасидаги стратегик алоқанинг узилишига 2011 йилда АҚШ тарафидан Покистон чегара пунктида уюштирилган ҳужм ва унинг натижасида 24 нафар покистонлик аскарнинг ўлиши сабаб бўлган эди.

Сартаж Азиз эса Покистон ҳукумати АҚШ ва Толибон ўртасидаги музокараларга ёрдам кўрсатишини билдирди.

Пайшанба куни Покистонга ташриф буюрган Жон Керри дастлаб мамлакатнинг янги сайланган Бош вазири Навоз Шариф билан учрашди.

Керри Покистон Бош вазирини президент Барак Обама билан учрашиш учун куз ойларида АҚШга таклиф этди.